Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҚЎРИҚХОНА УМУМ МАНФААТИДАНДИР


Одамлар умумманфаатлардан улар нима мақсадда бино қилинган бўлса, улардан ўша мақсадларда фойдаланишлари мумкин. Масалан, йўлдан дам олиш ёки савдо қилиш мақсадида фойдаланиш мумкин эмас. Чунки у бундай мақсадларда бино қилинмаган. Йўловчиларга ҳалақит бермайдиган даражада фойдаланилса, ҳечқиси йўқ. Яна бир мисол, фақат суғориш учун фойдаланиладиган дарёдан кема қатнови учун фойдаланиш мумкин эмас. Ҳар иккаласи учун ҳам ишлатиладиган Нил, Дажла, Фирот каби дарёлардан иккала мақсадда ҳам фойдаланиш мумкин.


Шунингдек, яйлов, масжид, денгиз каби умумманфаатларининг бир қисмини қўриқхона қилиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Пайғамбар с.а.в.:


«لاَ حِمَى إِلاَّ لِلَّهِ وَلِرَسُولِهِ» 
«қўриқхона қилишга Оллоҳ ва Расулидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», деганлар. Бу ҳадисни Абу Довуд Саъб ибн Жусомадан ривоят қилган. Арабларда қўриқхона аслида мана бундай бўлган: уларнинг бир бошлиғи серҳосил жойга қўнади-да, бир итни баланд жойда ҳурдиради. Унинг овози етиб борган жойни ҳамма тарафдан ўрайди, яъни қўриқхона қилади. Кейин у жойда бошқаларнинг ҳайвон боқишига йўл қўймайди. Ўзи эса бошқаларнинг жойларида ҳам ҳайвонини боқаверади. Қўриқхона «қўриқланадиган жой» деганидир. Рухсат этилганнинг зидди. Ислом келиб умумий мулклардан маълум қисмини қўриқхона қилиб олишни тақиқлади. Ҳадиснинг маъноси, мусулмонларнинг умумий мулкига алоқадор нарсани қўриқхона қилиб олишга Оллоҳ ва Расулидан бошқанинг ҳаққи йўқ, деганидир. Негаки, Оллоҳ ва расулининг хоҳлаган жойини қўриқхона қилиб олишга ҳаққи бор. Пайғамбар с.а.в. айрим жойларни қўриқхона қилганлар. Ибн Умар ривоят қилади:


«أَنَّ النَّبِىَّ حَمَى النَّقِيعَ لِخَيْلِ الْمُسْلِمِينَ» 
«Пайғамбар с.а.в. Нақиҳни мусулмонларнинг отлари учун қўриқхона қилганлар», бу ҳадисни Абу Убайд «Амвол»да ривоят қилган. Яъни Пайғамбар с.а.в. Нақиъ номли жойни қўриқхона қилганлар. У ер сув тўпланадиган, серҳосил жой бўлиб, Мадинадан йигирма фарсах узоқликда жойлашган. Одамларни у ердаги ўлик ерларни тирилтиришлари, яйловларни кўпайтириб, ҳайвонларни боқишлари ман қилинган. Чунки у ер

 

72-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143